• Bosh Sahifa  
  • Ижтимоий тармоқлардаги маданиятсизлик ва сиёсий жараёнларга муносабат
- Barcha xabarlar

Ижтимоий тармоқлардаги маданиятсизлик ва сиёсий жараёнларга муносабат

Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалардан хулоса қилиш мумкинки, баъзи кимсалар бор ишини йиғиштириб қўйиб, фақатгина сиёсий фаолларни кузатиш, уларнинг шахсий ҳаёти, оиласи ва фаолияти ҳақида гўёки «чуқур тадқиқот» ўтказиб, асоссиз маълумотлар тарқатиш билан банд. Биз уларнинг исм-шарифларини келтиришни лозим топмадик, чунки бу номлар ҳам катта эҳтимол билан сохталаштирилган. Айниқса, миллат ойдинлари ўртасида сунъий равишда келишмовчилик ва низо […]

Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалардан хулоса қилиш мумкинки, баъзи кимсалар бор ишини йиғиштириб қўйиб, фақатгина сиёсий фаолларни кузатиш, уларнинг шахсий ҳаёти, оиласи ва фаолияти ҳақида гўёки «чуқур тадқиқот» ўтказиб, асоссиз маълумотлар тарқатиш билан банд. Биз уларнинг исм-шарифларини келтиришни лозим топмадик, чунки бу номлар ҳам катта эҳтимол билан сохталаштирилган. Айниқса, миллат ойдинлари ўртасида сунъий равишда келишмовчилик ва низо келтириб чиқаришга бўлаётган уринишлар яққол кўзга ташланмоқда. Бундай иғво ва бўҳтонларни ёзишга сарфланган кўз нури, меҳнат ва вақтга ачинасан киши. Ушбу кимсаларнинг фаолияти ҳақида ўйлар экансиз, бировга лой чаплаш, асоссиз ёмонлаш ва қасддан тўсқинлик қилиш ортида моддий манфаатдорлик ҳамда маддоҳликдан бўлак ҳеч нарса йўқлиги кундай равшан бўлади.

Зериккан одам ҳам шундай ишларга қўл уриши мумкиндир, бироқ ҳафталаб, ойлаб кимнингдир устидан узлуксиз мағзава ағдараётганларнинг топгани ҳаром луқмадир. Улар бундай қилмишлари учун кун келиб ўз фарзандларидан қайтишини ёки ўзларига ўхшаган таъмагир, субутсиз авлод ўстиришаётганини англаб етишларини истардик. Манфаат йўлида бировга иғво тошини отганларнинг ўзини ҳам, авлодини ҳам бир кун келиб халқ қарғиши, виждон азоби тутиши муқаррар. Кўриниб турибдики, халқ ҳаммасини ўқиб бормоқда ва ўз нафратини изоҳларда билдирмоқда.

Шу билан бирга, ҳар қандай ижтимоий муҳокамада ва фикр алмашишда маънавий-ахлоқий меъёрларни сақлаш, шахсиятга тегмаслик ва оила аъзоларини, айниқса, келгуси авлодларни бундай низоларга аралаштирмаслик муҳим ҳисобланади. Жамиятда соғлом мулоқот муҳитини шакллантириш учун нафрат ва қарғишга асосланган риторика ўрнига, ҳуқуқий ва маданиятли ёндашувларни илгари суриш ҳар доим самаралироқ натижа беради. Конституция ва қонунлар доирасида ўз фикрини асоссиз туҳматларсиз, ҳақоратларсиз ва далиллар билан баён этиш ҳар бир фуқаронинг маданиятини ҳамда ўзаро ҳурматини кўрсатувчи асосий мезондир.

Сиёсий ҳуқуқлар ва янги ташаббуслар
Амалдаги Конституциямиз ва қонунчилигимизга назар ташласак, ҳар бир фуқаромиз сиёсий партияларга аъзо бўлиш, янги партиялар ташкил этиш ва сиёсий фаолият юритиш ҳуқуқига эга. Шу ўринда, янги сиёсий партия тузиб, ҳозирда уни расмий рўйхатдан ўтказиш ҳаракатида юрган Хидирназар Оллоқуловнинг фаолиятига муваффақият тилаймиз ҳамда халқимизни бу жараёнга бефарқ бўлмасликка, уни қўллаб-қувватлашга чақирамиз.

Албатта, бу фаолиятга қарши чиқувчиларни ҳам тўғри тушунамиз, зеро фикр билдириш ва танқид қилиш — уларнинг ҳам ҳуқуқидир. Агар Хидирназар Оллоқуловнинг қарашлари сизга маъқул келмаса, буни маданиятли тарзда баён қилинг, сиёсий фаоллик кўрсатинг, бироқ ёлғон ва бўҳтонлар билан унинг обрўсига путур етказишга ҳамда қонуний фаолиятига тўсқинлик қилишга уринманг. Зеро, партия ташкил этиш — унинг қонуний ҳуқуқидир, буни поймол қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Агарда у сизга маъқул келмаса, вақтингизни бекорга сарфламай, ўзингиз хоҳлаган партияни тузинг, тарафдорлар йиғинг ва ўз ғояларингизни илгари суринг.

Ўзбек ташаббуслари маркази Хидирназар Оллоқулов томонидан ташкил этилаётган янги „Халоскор халқ демократик партияси“ни қўллаб-қувватлайди, ватандошларимизни сиёсий жараёнларда фаол бўлишга чорлайди ҳамда ўз тармоқларида ушбу партия фаолиятини изчил ёритиб боришини маълум қилади.


Ўзбек Ташаббускорлар маркази
2026-йил, 18 май

Izoh qoldiring

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Xabarnomamizga obuna bo'ling

Eng so‘nggi maqolalardan birinchilardan bo‘lib xabardor bo‘lish uchun xabarnomamizga obuna bo‘ling!

Email: contact@uzbekmarkaz.com

Tel: +1 226 700 2840, +1 513 362 9793, +1 226 637 3367

O’zbek Tashabbuskorlar Markazi – 2026. Barcha huquqlar himoyalangan.