- Barcha xabarlar

Мурожаатнома

15 Mай 2026 й. №001 Ўзбекистон Республикаси ПрезидентиШавкат Миромонович Мирзиёевга нусхаси: Ўзбекистон РеспубликасиОлий Мажлиси Сенатига Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан «Ўзбек ташаббуслари маркази»нинг сиёсий таклиф ва ташаббуслари тўғрисида М У Р О Ж А А Т Н О М А Ҳурматли Шавкат Миромонович!Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллик шодиёнаси халқимиз учун шунчаки байрам эмас, […]

15 Mай 2026 й. №001

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Миромонович Мирзиёевга

нусхаси: Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатига

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан «Ўзбек ташаббуслари маркази»нинг сиёсий таклиф ва ташаббуслари тўғрисида

М У Р О Ж А А Т Н О М А

Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллик шодиёнаси халқимиз учун шунчаки байрам эмас, балки жамиятдаги мавжуд тизимли муаммоларни ҳал этиш ва чинакам миллий бирдамликни қарор топтириш учун тарихий бир имкониятдир. Шу муносабат билан, «Ўзбек ташаббуслари маркази» давлат раҳбари ҳамда Конституция ҳимоячиси сифатида Сиздан қуйидаги стратегик чораларни кўришингизни сўрайди:

  1. Кенг кўламли амнистия актини эълон қилиш
    Мустақиллик байрами муносабати билан жазони ижро этиш муассасаларидаги маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик тамойилларига асосланган кенг қамровли амнистия эълон қилинишини таклиф этамиз. Ушбу тадбир фақат енгил жиноятлар билан чекланиб қолмасдан, ижтимоий адолат ва бағрикенглик асосида минглаб оилаларга ўз яқинларини қайтариши лозим. Жамиятдаги ички кескинликни юмшатиш ҳамда фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашнинг энг самарали йўли — давлатнинг ўз фуқароларига нисба-тан кўрсатадиган кечиримлилигидир.
  2. Ватандошлар учун «Очиқ эшиклар» ва хавфсизлик кафолати тизимини жорий этиш
    Турли сиёсий ва ижтимоий сабабларга кўра ватанини тарк этишга мажбур бўлган, бугунги кунда хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимиз учун бир йиллик махсус «Очиқ эшиклар» даврини эълон қилишингизни сўраймиз. Бунда қуйидаги механизмлар назарда тути-лиши шарт:
    • Ватанга қайтиш истагини билдирган ҳар бир шахсга давлат томонидан тўлиқ хавфсиз-лик кафолати берилиши;
    • Уларнинг ўтмишдаги ижтимоий-сиёсий фаолияти юзасидан ҳар қандай таъқиб ва чеклов-ларни тўхтатиш;
    • Ватандошларимизнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида эркин иштирок этиши учун зарур ҳуқуқий ва институционал шароитларни яратиш.
  3. Миллий бирдамлик ва ҳамжиҳатлик кафолати
    Ушбу ташаббуслардан кўзланган асосий мақсад — Ўзбекистон ичидаги ва ташқарисидаги барча ватандошларимизни ягона миллий ғоя атрофида жипслаштиришдир. Давлат ўз фарзанд-ларини қувғин қилиш эмас, балки уларнинг салоҳиятини ватан равнақи йўлида бирлаштиришга қодир эканини амалда исботлаши зарур деб ҳисоблаймиз.

    Ҳурматли Шавкат Миромонович!
    Юқорида келтирилган таклифлар халқимизнинг тинчлиги ва миллатимизнинг порлоқ келажаги йўлидаги қатъий қадамлардир. Ушбу масалалар юзасидан Сизнинг юксак сиёсий иродангиз ва адолатли қарорингизни кутиб қоламиз.

Ҳурмат билан,
«Ўзбек ташаббуслари маркази» кенгаши

Izoh qoldiring

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Xabarnomamizga obuna bo'ling

Eng so‘nggi maqolalardan birinchilardan bo‘lib xabardor bo‘lish uchun xabarnomamizga obuna bo‘ling!

Email: contact@uzbekmarkaz.com

Tel: +1 226 700 2840, +1 513 362 9793, +1 226 637 3367

O’zbek Tashabbuskorlar Markazi – 2026. Barcha huquqlar himoyalangan.